Филиппе Коутиньо қишдаёқ “Барселона”ни тарк этиши мумкин

Aslanov Jasurbek
19 дек 2020
Бунга сабаб ҳам маълум.

Сўнгги маълумотларга кўра Каталония клуби жамоа ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо билан хайрлашишга тайёр. Бунга сабаб эса футболчининг юқори маошидир. Клуб бразилиялик футболчига катта миқдорда маош тўлашни давом эттиришга тайёр эмас. Шу билан бирга ҳозирча Коутиньо трансферига қизиқиш билдираётган клуб йўқ.

Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида 11 та ўйинда ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Express