

"Ўйин давомида устунлик бизнинг жамоа томонида бўлди. Кўплаб имкониятларга эга чиқдик. Афсуски, улардан фойдалана олмадик. Ўйлашимча, биз 2 очко йўқотдик.

Тўғри, биринчи пенальтини мен амалга оширдим. Кейингисида унга яқинлашганимда жамоамиз ёш футболчиси гол уришни истаётгани ва уни оила аъзоларига бағишламоқчи эканини айтди. Шу сабаб 11 метрли жарим тўпини унга ишониб топширдим.
Молиявий томондан бизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Раҳбарият барча маош ва мукофот пулларимни бериб бормоқда", – деди Асадов.



