Гаритано "Эйбар" бош мураббийига айланди

Alisher
8 июн 2021
Гаиска Гаритано "Эйбар" бош мураббийи этиб тайинланди.

Бу ҳақда клуб расмий матбуот хизмати хабар бермоқда. Келишув 2 йилга мўлжалланган.

Гаритано шу йилнинг январь ойида "Атлетик" бош мураббийлигидан кетганди. У жамоада 2018 йилдан бери ишлади.

"Эйбар" 2020/21 йилги мавсум якунига кўра, Ла Лигада сўнгги ўринни эгаллади ва Испания чемпионатининг иккинчи дивизионига йўл олди. Шундан сўнг клубни бош мураббий Хосе Луис Мендилибар тарк этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/SDEibar