Игнатий Нестеров Суюнов ҳақида фикр билдирди

Narzulla Saydullayev
16 ноя 2019
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан сўнг тажрибали дарвозабон Игнатий Нестеровнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Дарвозабон сифатида айтишим мумкинки, учинчи голда Суюновнинг қўпол хатоси йўқ эди. Бу ерда рақиб футболчисининг маҳорати асосий ролни ўйнади. Дарвозабон сал олдинга чиққанини кўрди ва ақлли зарба берди.

Умуман олганда Элдор ўйинни яхши ўтказди, қўлидан келган барча ишни қилди", - дейди Игнатий Нестеров championat.asia сайтига.

Эслатиб ўтамиз, Игнатий Нестеров Ўзбекистон миллий терма жамоасида 106та ўйинда майдонга тушган. У бешта Осиё Кубогида иштирок этган дунёдаги ягона футболчи ҳисобланади. 


Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia