

"Ўз майдонимиздаги ўйинда уч очкони олишимиз зарур эди. Мақсадимизга эришдик. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик.
Кейинги ўйинимиз Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида "Тракторсози"га қарши бўлиб ўтади. Насиб қилса ўша ўйинда ҳам ғалаба қозонамиз. Мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб туришса эронликларни мағлуб этамиз", - дея ўз фикрларига якун ясади "шерлар "футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Тракторсози" ўйини 15 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Азиз Тўхтамуродов




