Жамолиддин Шарипов: "Барча жамоалар биз учун ноқулай рақиб"

Tolibjon Qosimov
17 янв 2017
Бугун футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг 1 босқич 3-турнинг иккинчи кунги ўйинлари ўтказилмоқда.

Куннинг биринчи учрашувида амалдаги чемпион "Олмалиқ" "Максам-Чирчиқ"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (6:2). Ўйиндан сўнг олмалиқликлар ҳужумчиси Жамолиддин Шарипов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳар қандай ўйинчи майдонга ғалаба қозониш учун тушади, биз ҳам ҳудди шу ақидага амал қилган ҳолда ўйнаймиз. Лекин, ҳамма жамоаларга қарши бир хил тайёргарлик қилиб бўлмайди. Шунга қарамай, барча ўйинларда бўшашмасликка ҳаракат қилаяпмиз.

Кимлар биз учун ноқулай рақиб? Барча жамоалар. Турнир жадвалининг пастки қисмида бораётган клубларга қарши ўйинлар ҳам қийин ўтмоқда, фақатгина тажриба ҳисобига голлар уриб уч очкони ўзимизники қилиб олаяпмиз. Саволга яна ҳам аниқроқ жавоб берадиган бўлсам, "Дўстлик-AIN", "Ардус" ва "Когон" жамоаларига қарши ўйнаш анча қийин", - дейди Жамолиддин Шарипов.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia