

J гуруҳида иштирок этаётган қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси ўз майдонида Лихтенштейн термасини йирик ҳисобда мағлуб қилди ва назарий жиҳатдан бўлса-да, имкониятларни сақлаб қолди. Бироқ терманинг ЖЧ учун имкониятлари жуда паст.
Бу Али Алиев шогирдларининг саралашдаги иккинчи ғалабаси ва биринчиси ҳам айнан Лихтенштейнга қарши ўйинда қайд этилганди.



