

“Рамос ажойиб голларни уришда давом этмоқда. У рақиб дарвозаси олдида жамоаси ҳужумини муваффақиятли якунлай олади.
Умуман олганда у керак пайтда бемалол ҳужумчи ҳужумчи ҳам бўлиши мумкин. Баъзида мен унга ҳазиллашиб, “сени марказий ҳужумчи ролида синаб кўрмоқчиман” дердим.
Рамоснинг феъл-атвори ва майдондаги ҳатти ҳаракатлари жамоаси учун жуда муҳим. Унинг чемпионлар лигаси финалининг 93-дақиқасида киритган голи эса менинг “Реал”даги фаолиятим давомида энг муҳим ва эсда қоларли ҳолат бўлган эди”, дейди Анчелотти.



