

Биз Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашамиз ва ўз ўйинимизни кучайтиришни истаймиз. Сўнгги мавсумда "Боруссия Д" биздан бироз олдинда эди. "Бавария"дан эса 26 очкога ортда қолдик. Жаҳон чемпионати сабабли кўпчилик "Бавария" мавсумни бир текисда ўтказа олмаслиги ҳақида гапирмоқда. Лекин улар сафида Франк Рибери, Роберт Левандовски, Хольгер Бадштубер, Давид Алаба каби мавсумга анча тайёр бўлган футболчилари ҳам бор. "Бавария"ни фақатгина "Бавария"ни ўзи ютиши мумкин.



