Клозе “Бавария”нинг таклифига ижобий жавоб берди

Eldor Akmurzayev
15 апр 2020
Германия терма жамоаси собиқ форварди Мирослав Клозе “Бавария” устози Ханс-Дитер Фликнинг ёрдамчиси бўлишга розилик билдирди.

У 2017 йилдан бери мюнхенликларнинг ёшлар (U-17) жамоасида фаолият олиб бораётган эди. Қайд этилишича, Клозе 2020 йилнинг ёзидан асосий жамоанинг мураббийлар штабида иш бошлайди. “Қизиллар” яқин орада бу янгиликни расман эълон қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Клозе 2007-2011 йиллар “Бавария”да ўйнаган бўлиб, футболчилик фаолиятини 2016 йил “Лацио” таркибида тугатганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football24