Куртуа: "Мағлубият "Реал"нинг уйғонишига ёрдам беради"

Alisher
18 окт 2020
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа Испания чемпионати доирасидаги "Кадис" (0:1)га қарши ўйиндан сўнг жамоанинг ўйинига изоҳ берди.

"Мураббий танаффусда 4та ўзгариш қилди ва биз иккинчи таймда яхшироқ ўйнадик, аммо гол ура олмадик. "Кадис" - ҳимояланишни ажойиб тарзда уддалайдиган тартибли жамоа.

Ушбу мағлубиятга изоҳ топиш қийин, биз бир-биримиз билан гаплашишимиз керак. Бу баҳона топишга уриниш, аммо биз терма жамоанинг ўйинларидан сўнг кечагина тўлиқ таркибда шуғулландик.

Мағлубият уйғонишга ва ишга қайтишга ёрдам беради. Уйда ғалаба қозониш керак, аммо драма қилишга арзимайди. Энди ЧЛ доирасида "Шахтёр"ни ютишимиз ва бу орқали "Камп Ноу"даги ўйин олдидан ўзимизга бўлган ишончни ҳис қилишимиз керак", - дейди Куртуа.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca