Лам: "Гвардиола тактик жиҳатдан "Бавария"ни янги даражага олиб чиқди"

Aslanov Jasurbek
27 май 2016
"Бавария" сардори Филипп Лам жамоа собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола номига илиқ сўзлар айтди.

"Гвардиола тактик жиҳатдан "Бавария"ни янги даражага олиб чиқди. Анчелотти эса - Чемпионлар лигасида кўп ғолиб бўлган тажрибали ва кучли мутахассис. Анчелотти келишидан хурсандман. Кўплаб чет эллик мураббийлар қўл остида ишлаганман. Фаолиятим охирида бу ажойиб янгилик" - дейди Лам.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com