Леонид Кучук: "Қаерда яхши, қаерда ёмон ўйнаганимизни кўриб чиқамиз"

"Локомотив" жамоаси бош мураббийи Леонид Кучук "Краснодар"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Чемпионат стартидан кўнглингиз тўлдими?
-Бизда оддий бўлмаган жамоа тушди. Рақиб бизни нимала қилишимизни жуда яхши биларди. Жамоалар бир-бирларига ҳеч қандай бўшлик беришмади. Баъзи вазиятларда эса дарвозабонлар яхши ҳаракат қилишди ва жамоаларни голлардан қутқариб қолишди.

-Янги келиб қўшилган футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
-Уларга мен эмас, мухлислар баҳо беришгани маъқул.

-Сизнингчачи?

-Менимча, бутун жамоа яхши ўйнади. Рақибга қаршилик кўрсатишга ўринилди, лекин бу ўйин. Қолганини эса мутахассислар айтишгани яхшироқ. Мен қаерда яхши, қаерда ёмон ўйнаганимизни кўриб чиқаман.


Манба: sports.ru