Левандовски агенти билан учрашди ва "Бавария"ни тарк этмоқчилигини айтди

Mirjalol Normatov
17 май 2018
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски ўз агенти Пини Захави билан учрашиб олди.

Томонлар Мюнхенда кўришишди ва унда ҳужумчи "Бавария"ни тарк этмоқчилигини маълум қилди, деб хабар беради "The Sun" нашри.

Унинг хизматларига "Реал" ва "Челси" томонидан қизиқишлар билдирилмоқда. Германиялик ҳужумчи 2014 йилдан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun