Левандовски кетма-кет олтинчи мавсумда 40тадан ошиқ гол урмоқда

Mirjalol Normatov
21 мар 2021
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Штутгарт" дарвозасига учта гол урди.

Бу эса унинг ушбу мавсумда барча мусобақалардаги 36 ўйинидаги 42-голи бўлди.

32 ёшли форвард кетма-кет олти мавсумдан буён 40 ва ундан ошиқ гол уриб келмоқда. 2015/16 йилги мавсумда у 51 ўйинда 42 гол, 2016/17 йилги мавсумда 47 ўйинда 43 гол, 2017/18 йилги мавсумда 28 ўйинда 41 гол, 2018/19 йилги мавсумда 47 ўйинда 40 гол ва 2019/20 йилги мавсумда 47 ўйинда 55 гол урганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal