

Мерсисайдликларнинг диққат марказига 20 ёшли "Хоффенхайм" вингери Базуман Туре тушди. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
Манбага кўра, инглиз клуби скаутлари 31 мартда Шотландия ва Кот-д’Ивуар миллий жамоалари ўртасидаги ўйинга боришган, унда ивуариялик 90 дақиқа тўлиқ ўйнаган. "Ливерпуль"дан ташқари, ёш футболчига "Астон Вилла" ҳам қизиқмоқда.
Жорий Бундеслига мавсумида Туре 24 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатма берди, "Хоффенхайм"нинг энг яхши ассистенти бўлиб турибди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион евро.



