"Ливерпуль" "Наполи" футболчисига қизиқмоқда

Alisher
13 янв 2021
"Наполи" ҳимоячиси Никола Максимович фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

29 ёшли сербиялик футболчининг хизматларига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. 

Мерсисайдликлар Никола билан жорий трансферлар ойнасида шартнома имзолаши мумкин. Ўйинчининг неаполликлар билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ҳимоячи жорий мавсум Италия А Серияси доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports