Лотар Маттеус: "Винисиус фақат провокация ва нолиш билан банд"

Aslanov Jasurbek
6 апр 2026
Германия терма жамоаси ва "Бавария" афсонаси Лотар Маттеус "Реал" вингери Винисиус Жуниорнинг майдондаги хулқ-атворини кескин танқид қилди.

"Винисиус, шубҳасиз, ажойиб футболчи, аммо у тинимсиз провокациялар билан шуғулланади. Қачонки унга қарши майдонда қаттиқроқ ўйнашса, у фақат шикоят қилишни ва нолишни билади. Бу унинг учун одатий ҳолга айланиб қолган", — деди Маттеус "Sky 90" эфирида.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик юлдуз сўнгги пайтларда рақиб ҳимоячилари ва ҳакамлар билан тез-тез тортишиб қолаётгани сабабли кўплаб мутахассисларнинг танқидига учрамоқда. Кўпчилик унинг эътиборини фақат футболга қаратиши кераклигини таъкидламоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Spox