

"Винисиус, шубҳасиз, ажойиб футболчи, аммо у тинимсиз провокациялар билан шуғулланади. Қачонки унга қарши майдонда қаттиқроқ ўйнашса, у фақат шикоят қилишни ва нолишни билади. Бу унинг учун одатий ҳолга айланиб қолган", — деди Маттеус "Sky 90" эфирида.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик юлдуз сўнгги пайтларда рақиб ҳимоячилари ва ҳакамлар билан тез-тез тортишиб қолаётгани сабабли кўплаб мутахассисларнинг танқидига учрамоқда. Кўпчилик унинг эътиборини фақат футболга қаратиши кераклигини таъкидламоқда.



