Лука Йович 10 та гол билан Европа Лигасидаги иштирокини якунлади

Европа Лигаси ярим финалининг жавоб баҳсида “Айнтрахт Ф” ҳужумчиси Лука Йович “Челси” дарвозасини ишғол қилди.

Бу Йовичнинг жорий мусобақадаги 10-голи бўлди. Натижада сербиялик ҳужумчи тўпурарлар баҳсида 10 тадан гол урган Оливье Жиру (“Челси”) ҳамда Виссам Бен-Йеддер (“Севилья”)га етиб олди. Улардан фақат Жиру мусобақадаги иштирокини давом эттиради.


Манба: Opta