Лукас Силва: "Марсель"да яхши ўйнаб, "Реал"га қайтмоқчиман"

Aslanov Jasurbek
7 сен 2015
"Реал" ярим ҳимоячиси, "Марсель"да ижара асосида тўп тепаётган Лукас Силва испан грандига қайтишни режалаштираётганини маълум қилди.

"Хизматларимга кўплаб клублар қизиқиш билдирди. Аммо "Реал" мени харид қилиш ҳуқуқисиз ижарага бермоқчи эди. "Марсель" бу шартларга рози бўлди. Бу келишувда катта ролни "Марсель" бош мураббийи Мичель ўйнади. Яхши мавсум ўтказиб, Олимпия ўйинларида иштирок этиб, "Реал"га қайтмоқчиман" - дейди футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com