

Чили ёшлар терма жамоаси аъзоси, 19 ёшли истеъдодли футболчи бу мавсумни испан клубида, ижара асосида ўтказади. "Сарагоса" унга тўланадиган маошнинг фақат 10 фоизини тўлаб беради холос, қолганини "Юнайтед"нинг ўзи тўлаб боради, дея хабар бермоқда AS.
Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионлари чилилик ушбу ҳужумчини ўтган йили 4 миллион фунт эвазига сотиб олишган. Бу вақт орасида у "МЮ" асосий таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмади. Ўтган йили у "Уиган"га ижарага берилган эди.



