

Хабарга кўра, "қизил иблислар" хўжайинлари 20 ёшли инглизнинг трансфери учун 90 миллион фунт тўлашга тайёрлар, ушбу сумманинг 15 миллиони бонуслар шаклида тўланади.
Эд Вудворд қатъий талаб қўйди ва бу муҳокама қилинмайди. Агар "Боруссия" бу таклифни рад этса, келишув амалга ошмайди ҳамда "Манчестер Юнайтед" музокараларни тўхтатади.
Эслатиб ўтамиз, "манкунианлар" Жейдон Санчо билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишган, унга кўра футболчи ҳафтасига 175 минг фунт олади.



