

"Биз бу ўйинда аутсайдермиз. Бироқ бу биз турнирдан чиқиб кетишга тайёрлигимизни билдирмайди. "Интер Майами" плей-оффга ҳақли равишда чиқди ва дунёнинг энг яхши клубларидан бирига қарши ўйнайди. Бизда ҳам имкониятлар етарлича", - деди Маскерано.
ПСЖ ва "Интер Майами" ўртасидаги ўйин бугун соат 21:00да старт олади.



