ПСЖ АПЛдан дарвозабон сотиб олмоқчи

ПСЖ трансфер ойнасида дарвоза позициясини кучайтиришни режалаштирмоқда ва "Брайтон" дарвозабони Барт Вербрюггенга жиддий қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Yaxoo Sanadа Sports.

Манбага кўра, Люка Шевальенинг ПСЖга ўтиши ҳозирча муваффақиятсиз деб баҳоланмоқда ва Франция пойтахти клуби вазиятни келгуси трансфер ойнасида тезлик билан тўғрилашга мажбур.

Франциялик голкипернинг кетиши аллақачон муҳокама қилинмоқда, лекин бу Матвей Сафоновга фойда келтирмайди. Россияликлар яхши мавсум ўтказмоқда, аммо ПСЖ уни узоқ муддатли асосий дарвозабон сифатида кўрмаяпти. Шунинг учун клубнинг спорт директори Луиш Кампуш янги дарвозабон қидирмоқда.

Вербрюггеннинг Брайтон билан шартномаси 2028 йилгача тузилган.


Манба: Yaxoo Sanadа Sports