Мбаппе Чемпионлар лигаси финалида "Ювентус"га қарши ўйнамоқчи

Aslanov Jasurbek
14 сен 2018
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси финалида "Ювентус"га қарши майдонга тушмоқчи эканлиги ҳақида айтиб берди.

"Гуруҳимизда кучлилар йиғилган, аммо Чемпионлар лигаси оддий турнир эмас. "Наполи"га қарши осон бўлмайди. Анчелотти жамоаси яхши ўйин намойиш этади ва улар аниқ услубга эга. Неаполликларнинг мухлислари ҳам ажойиб.

Криштиану Роналду "Ювентус"да? У туфайли Италия футболига бўлган эътибор ошди. А Серия доимо кучли лига бўлган, аммо сўнгги вақтларда нуфузини йўқотиб қўйган эди. Роналду сабаб чемпионатни катта қизиқиш билан кузатишади.

Чемпионлар лигаси финалида ПСЖ - "Ювентус"? Бунга ҳозироқ рози бўламан" - дейди форвард.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta delllo Sport