Мбаппе “Реал Мадрид”га ўтиш учун биринчи қадамни қўйди

Khoja
2 янв 2024
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзи учун Мадриддан уй топиб қўйди.

Бу маълумот унинг “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап сўзлардан сўнг тарқалди. Аввалроқ, 25 ёшли франциялик футболчининг испан клуби президенти Флорентино Перес билан бевосита алоқалари борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Мадрид жамоаси 1 январь куни Мбаппега расмий таклиф юборган ва улар франциялик ҳужумчининг жавобини 15 январга қадар кутиши хабар қилинганди.


KhojaМуаллиф
Манба: El Chiringuito