Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?

Mirjalol Normatov
12 окт 2025
Майк Меньян Исландияга қарши ўйинда Франция термасининг сардори бўлади.

Бу ҳақда Дидье Дешам маълумот берди.

Килиан Мбаппе Франция термаси сардори ҳисобланади. Бироқ у жароҳати сабабли Исландияга қарши баҳсда иштирок этмайди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal