Месси рафиқасининг дўконини тунашди

Оқил Абдубарноев
24 ноя 2023
Аргентинанинг Росарио шаҳрида номаълум шахслар Лионель Мессининг рафиқаси Антонелла Роккустсога тегишли "Unico" дўконини ўмариб кетишди.

Маълумотларга кўра, ходимлар дўкондан нақд пул олиб кетаётганда номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраган, ходимларнинг машинасининг ойналари синган. Жиноятчилар пул солинган иккита сумкани олиб, машинага қарата ўқ узган ва қочишга муваффақ бўлишган.

Жиноятчилар 20 минг еврога яқин пулни ўғирлаб кетишган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Infobae