Нойер Мессига етиб олди

Мюнхен "Бавария"си дарвозабони Мануэль Нойер "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг биринчи ўйинида майдонга тушди.

Бу немис дарвозабонининг мюнхенликлар сафида ЛЧда асосий таркибда ўтказган 136-ўйинидир. У "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси билан бир клуб сафида Чемпионлар лигасида асосий таркибда ўтказилган ўйинлар сони бўйича тенглашди, деб хабар беради Opta.

Бир клуб сафида Чемпионлар лигасида асосий таркибда энг кўп ўйин ўтказган футболчи — "Реал"нинг собиқ сардори Икер Касильяс (149 ўйин) ҳисобланади.


Манба: Opta