"Милан" "Лилль" ҳимоячиси билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
4 мар 2022
"Лилль" ҳимоячиси Свен Ботман фаолиятини "Милан"да давом эттиради.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, клублар футболчининг ёзда бўладиган трансфери борасида келишиб олишган.

22 ёшли марказий ҳимоячига "Ньюкасл" анча вақт давомида даъвогарлик қилиб турди. Аммо у якунда "Милан"ни танлади.

Ушбу мавсумда Ботман "Лилль" таркибида 25 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этди. Унинг трансфер суммаси 30 миллион еврога баҳоланмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport