

Руминиялик журналист Эмануэль Рошунинг хабар беришича, 80 ёшли мураббий оғир аритмия туфайли сунъий комага туширилган.
Қисқа вақт ичида ҳолати яхшиланганига қарамай, мураббийнинг аҳволи ёмонлашиб қолди ва Луческу энди ҳаёти учун курашмоқда.
Ҳамкасбини кўргани борган Руминия терма жамоаси техник директори Михай Стойкицэ унинг дарди ҳақида қуйидагиларни айтди:
“У ҳаёт учун зарур аппаратга уланган. У билан гаплаша олмадим, фақат қўлига тегдим. Умид охирида ўлади, лекин одамни бундай ҳолатда кўриш юракни эзади”, – деди Стойкицэ.



