Мората: "Ёзда фақат "Челси" ва "Манчестер Юнайтед"дан таклиф олганим йўқ"

Aslanov Jasurbek
16 сен 2017
"Челси" ҳужумчиси Альваро Мората ёзда ҳақиқатдан ҳам "Манчестер Юнайтед"дан таклиф олганини айтиб берди.

"Ҳа, менда "Манчестер Юнайтед"дан таклиф бўлган. Умуман олганда менда фақат "Челси" ва "Манчестер Юнайтед"дан эмас, бошқа лигалардан ҳам таклиф бўлганди. Бу яхши ҳолат, танлаш имконияти бўлади. Энг муҳим ва энг яхши суҳбат Конте билан бўлган, у Лондонга кўчиб ўтишимни истаган.

Ёз бошида "Челси" мени харид қилмоқчи эканлигини билмагандим. Уларда бошқа футболчи бўлади деб ўйлаганман. Бироқ Конте билан бир неча маротаба суҳбатлашганман ва фақат бу ёзда эмас. У мени "Ювентус"га олиб келди, аммо Италия терма жамоасига ўтиб кетди.

Доимо унинг қўлида ишлашни истаганман. Бор-йўғи икки ой ўтди, аммо мен уни ҳар доим танигандек тасаввур уйғонмоқда. У ёзда мени харид қилишни истаганида, иккиланмадим. Контенинг жамоасига ўтиш учун қўлимдан келган барча ишни қилдим" - дейди Мората.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail