Муҳаммадали Ўринбоев: "Ироқ билан очиқ ва интенсив ўйин бўлди"

Sherzod Nurmatov
15 ноя 2024
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Ироқ ёшларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (2:1).

Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Муҳаммадали Ўринбоев фикрларини билдирди. 

"Ироқ терма жамоасига ўйин учун катта раҳмат. Зўр ва интенсив ўйин бўлди. Жамоадошларимга ҳам миннатдорлик билдираман, 2:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Хатолар устида ишлаб, иккинчи ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Икки жамоа ҳам бир-бирини ўрганиб чиққанди. Ҳар бир жамоанинг кучсиз томонлари бор. Шу боис очиқ ўйин бўлди. Осиё Кубогига режа бўйича тайёргарлик кўриб борамиз", – деди Муҳаммадали Ўринбоев.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia