

Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Муҳаммадали Ўринбоев фикрларини билдирди.
"Ироқ терма жамоасига ўйин учун катта раҳмат. Зўр ва интенсив ўйин бўлди. Жамоадошларимга ҳам миннатдорлик билдираман, 2:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Хатолар устида ишлаб, иккинчи ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Икки жамоа ҳам бир-бирини ўрганиб чиққанди. Ҳар бир жамоанинг кучсиз томонлари бор. Шу боис очиқ ўйин бўлди. Осиё Кубогига режа бўйича тайёргарлик кўриб борамиз", – деди Муҳаммадали Ўринбоев.



