"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр

Sherzod Nurmatov
3 ноя 2025
"Daily Mirror" хабарига кўра, "Наполи" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кобби Майну билан шартнома имзоламоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, италияликлар 20 ёшли англиялик футболчини 2026 йил январь ойида сотиб олиш банди билан ижарага олиш ниятида.

Шунингдек, "Наполи" Майнуга "Манчестер Юнайтед"даги маоши — ҳафтасига тахминан 40 000 еврони тўлашга тайёр. Футболчининг ўзи инглиз клубини тарк этишни истайди. У 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси таркибига кириш имкониятига эга бўлиш учун кўпроқ ўйин вақтига эга бўлмоқчи.

Майну 2025/26 йилги мавсум 8 ўйинда 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.

Transfermarkt унинг трансфер қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: GiveMeSport