"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?

Mirjalol Normatov
29 янв 2026
"Насаф" жамоаси 9 февраль куни ОФК Чемпионлар лигаси Элит мусобақасининг 7-тури доирасида Ироқнинг "Ал Шорта" клуби билан куч синашади.

Айни кунларда Қарши шаҳридаги Марказий стадиони таъмирлаш ишлари учин ёпилгани боис "Насаф" ушбу тур баҳсида рақибини Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида қабул қилади.

Мазкур беллашув 9 февраль куни "Истиқлол" стадионида соат 18:45да старт олади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: pfl.uz