

Бунгача “Насаф” футбол клубида таҳлилчи-мураббий вазифасида ишлаган Николай Ильич Минчев бундан буён “Насаф” ПФКда спорт директори лавозимида фаолият юритади.
Ўзингизга маълум, Николай Минчев 2009 – 2010 йиллар ҳимоячи сифатида "Насаф" шарафини ҳимоя ҳам қилган. Шундан сўнг фаолиятини хорижий клубларда давом эттирди. 2016 йилдан эса, жамоа мураббийлар штабида фаолиятини давом эттирди.
Ушбу мутахасис энди расман "Насаф" клуби спорт директори лавозимида ишлайди.

22 май куни championat.asia сайтида Эшитдик-да! "Насаф" спорт директори ишдан кетди хабари чиққан эди.



