“Марказий” стадион олдида ғолиб жамоа аъзоларини футболчиларинг ота-оналари, “Насаф” жамоаси мутасаддилари карнай-сурнай садолари остида кутиб олишди. Футбол мактаби раҳбарияти, жамоа мураббийларига ота-оналар томонидан ўзгача эҳтиром кўрсатилиб, уларга зарбоф тўн ёпилди.
-Албатта меҳнатимизнинг самарасини кўриш барчамиз учун ёқимли, -дейди “Насаф” футбол мактаби раҳбари Сергей Кучеренко. –Бизни бу каби ҳурмат эҳтиром билан кутиб олишларини кутмагандик. Клуб раҳбарияти мусобақада қатнашишимиз учун барча шарт-шароитларни яратиб берди. Биз ҳам ўз навбатида кубок билан ортга қайтдик. Бу мусобақа ёшларимиз учун ўзига хос кўрик вазифасини ўтаб берди. Ўйлайманки, йил охирига қадар футбол мактабимизннинг бошқа гуруҳлари ҳам шу каби халқаро турнирларда иштирок этиб, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтара олишади.