Насри беш ярим ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтишга тайёр

Aslanov Jasurbek
1 апр 2016
Яқинда жиддий жароҳатдан қутилган "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Самир Насри ўз холати ҳақида сўзлаб берди.

"Жисмоний холатимни аниқ баҳолаш қийин. Формамни текширишнинг ягона усули - учрашувда майдонга тушиш ва қанча кўп ўйнасам, шунча тез нормаллашаман. Беш ярим ой жароҳатимни даволадим ва энди майдонга чиқишим керак. Тўп билан яхши муомала қиляпман ва EDS ("Сити" ўринбосарлари) жамоаси билан мини-футбол ҳам ўйнадик - оғир бўлди ва мен бироз чарчадим, аммо ҳозир ҳар қандай баҳсга тайёрман" - дейди Насри.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com