Неймар узоқ муддатга четлатилиши мумкин

"Сантос" ҳужумчиси Неймар аёл ҳакам Савио Перейра Сампайога нисбатан ишлатган ножойи гаплари учун 5 тадан 12 тагача ўйинга дисквалификация олиши мумкин.

Воқеа 3 апрелда "Ремо"га қарши учрашувда содир бўлган.

Испаниянинг Sport.es нашрига кўра, юлдуз вингер дискриминацион хулқ-атвор ва ҳакамликни оммавий танқид қилишда айбланмоқда.

Маълум қилинишича, ўйиндан кейин 34 ёшли футболчи сариқ карточка олганидан норози бўлиб, интервьюда ҳакам ҳақида ёмон гаплар гапирган. Неймар шунингдек, Сампайони ўйинчиларга ҳурматсизликда ва майдонда ўзини асосий қаҳрамон қилишга уринишда айблаган.

Жорий мавсумда олти ўйинда Неймар 3 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.


Манба: Sport.es