"Ньюкасл" мухлислари МЮни тролл қилишди

Оқил Абдубарноев
16 май 2024
Бунга "Манчестер Юнайтед" стадиони томидан ва кийиниш хонасидан сув ўтгани сабаб бўлган.

Англиянинг "Ньюкасл" клуби мухлислари "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин давомида рақиб жамоани тролл қилишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда "қизил иблислар" уй стадиони ҳисобланган "Олд Траффорд" стадиони том қисмидан, шунингдек, футболчиларнинг кийиниш хонасидан сув ўтгани ҳақида кадрлар пайдо бўлганди.

МЮ майдонига ташриф буюрган "Ньюкасл" ишқибозлари рақиб жамоа стадионини сузиш ҳавзасига қиёслаган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Sun