

Буни клуб матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.
36 ёшли Обамеянг Саудия Арабистони Про-лигасида бир мавсум ўтказди ва якунда "Ал Қодисия" тўртинчи ўринни эгаллади. Обамеянг 17 та гол урди ва чемпионат тўпурарлари рўйхатида еттинчи бўлди.
"Бутум қалбимиз билан сизга келажакда энг яхшиларини тилаймиз. Майдонда борингизни бердингиз!", – дейилади хайрлашув баёнотида.
Аввалроқ "Footmercato" нашри Обамеянг 2023/24 йилги мавсумда ўзи ўйнаган "Марсел"га қайтиши мумкинлигини хабар қилган эди.



