

ЎФФ Матбуот хизмати айни пайтда 12 сентябрь кунги ЎФФ Устави асосида ўтказиладиган Ҳисобот-сайлов конференциясига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Айни пайтда ЎФФ Президентлигига номзод бўлган шахслар ҳақида ахборот тайёрланиб, ФИФА ҳамда ОФКга юборади. Шундан сўнг, ЎФФ Президентлигига номзодлар номи оммага расман эълон қилинади.



