ОФК Чақирув кубоги-2014. Фаластин ёки Филиппин ОК-2015га боради

Narzulla Saydullayev
28 май 2014
Мальдив оролларида бўлиб ўтаётган ОФК Чақирув кубогининг финалчилари номи аниқ бўлди.
Кеча дастлаб Фаластин - Афғонистонга қарши майдонга тушди. Учрашувда Фаластин терма жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучиб ҳал қилувчи ўйинга йўл олди.

Сўнгра мусобақа мезбони Мальдив ороллари терма жамоаси Филиппин билан куч синашди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди. Қўшимча бўлимнинг биринчисида филиппинликлар ғалаба тўпини киритишди ва финалга чиқишди.

30 ма куни бўлиб ўтадиган финал баҳсида ғолиб бўлган жамоа 2015 йил Австралияда ташкил этиладиган Осиё Кубоги-2015 мусобақасига йўлланмани қўлга киритади.

Демак Фаластин ёки Филиппин Осиё Кубоги-2015да "D" гуруҳида Япония, Иордания ва Ироқ терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia