

7 ва 12 октябрь кунлари навбатдаги тур баҳслари ўтказилади. ОФК сайтининг маълум қилишича, 7 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ироқ - Ливан баҳсига Қатар мезбонлик қилади. Учрашув Доҳадаги "Халифа Интернейшнл" стадионида ўтказилади.
Қизиғи шундаки, 7 октябрь куни худди шу стадионда яна бир ўйин бўлиб ўтади. Маҳаллий вақт билан 17:30да дастлаб Ироқ - Ливан учрашуви ўтказилса, орадан тўрт соат ўтиб Австралия - Уммон баҳсига старт бериладли.


