ОФК тасдиқлади: ЖЧ саралашнинг иккита ўйини Қатарда бўлади

Xayrulla Xoliqov
29 сен 2021
Октябрь ойида Осиё минтақаси бўйлаб ЖЧ-2022 саралаш учинчи босқич ўйинлари давом эттирилади.

7 ва 12 октябрь кунлари навбатдаги тур баҳслари ўтказилади. ОФК сайтининг маълум қилишича, 7 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ироқ - Ливан баҳсига Қатар мезбонлик қилади. Учрашув Доҳадаги "Халифа Интернейшнл" стадионида ўтказилади.

Қизиғи шундаки, 7 октябрь куни худди шу стадионда яна бир ўйин бўлиб ўтади. Маҳаллий вақт билан 17:30да дастлаб Ироқ - Ливан учрашуви ўтказилса, орадан тўрт соат ўтиб Австралия - Уммон баҳсига старт бериладли.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com