Олий лига-2016. Энг қари жамоа "Қизилқум", энг ёши "Пахтакор"

Narzulla Saydullayev
10 дек 2016
Якунига етган мавсумнинг статистик кўрсаткичкларини тақдим этишда давом этамиз.

Жамоаларнинг ўртача ёши борасида "Қизилқум" клуби энг қари таркибга эга бўлди. Навоий клубининг мавсумдаги ўртача ёши 29,8ни ташкил қилди. Ундан кейинги ўринларни "Бухоро" ва "Шўртан" клублари эгаллашди - 28,4. Чемпион "Локомотив" бу борада тўртинчи ўринда қайд этилди.


Энг ёш жамоа сифатида "Пахтакор" қайд этилди - 24,4. Олий лига дебютанти "Обод" клубининг ўртача ёши 24,8ни ташкил этди. Вице-чемпион "Бунёдкор"нинг ўртача ёши роппа-роса 25га тенг.

Олий лига-2016. Жамоаларнинг ўртача ёшлари:


"Қизилқум" - 29,8
"Бухоро" - 28,4
"Шўртан" - 28,4
"Локомотив" - 27,9
"Андижон" - 27,3
"Олмалиқ" - 27,1
"Навбаҳор" - 27
"Қўқон-1912" - 26,5
"Машъал" - 26,3
"Металлург" - 26,2
"Сўғдиёна" - 26,1
"Насаф" - 25,8
"Нефтчи" - 25,7
"Бунёдкор" - 25
"Обод" - 24,8
"Пахтакор" - 24,4


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia