Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамга учиб кетди

Narzulla Saydullayev
11 мар 2015
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-23 ёшлар терма жамоаси 14 март куни Хошимин шаҳрида Вьетнам терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Бангладеш мезбонлик қиладиган U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик босқичидан ўрин олган мазкур учрашув 14 март куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу ўйинни ўтказиш учун Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа кеча Хошиминга учиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23-31 март кунлари Бангладешда бўлиб ўтадиган ОЧ саралаш «Е» гуруҳида иштирок этади. Ушбу гуруҳда Ўзбекистон U-23 ёшлари Бангладеш, Сурия ҳамда Ҳиндистон U-23 терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Қуйида Вьетнамдаги ўйинга йўл олган жамоа таркибини келтириб ўтамиз.

Футболчилар исм-шарифиТуғилган санасиАмплуасиКлуби
1Турсунбоев Акмал14.04.1993Дарвозабон“Пахтакор”
2Абдужалилов Абдумавлон22.12.1994Дарвозабон“Нефтчи”
3Йўлдошев Бобурбек08.04.1993Ҳимоячи“Локомотив”
4Рахмонов Сардор27.92.1994Ҳимоячи“Нефтчи”
5Убайдуллаев Мухсинжон15.07.1994Ҳимоячи“Нефтчи”
6Мухторов Хуршидбек09.02.1994Ҳимоячи“Қўқон-1912”
7Олимов Абдуллоҳ11.02.1993Ҳимоячи“Нефтчи”
8Асқаров Ҳасан17.04.1994Ҳимоячи“Бухоро”
9Махсталиев Аббосбек12.01.1994Ярим ҳимоячи“Нефтчи”
10Туропов Диёржон09.07.1994Ярим ҳимоячи“Олмалиқ”
11Собирхўжаев Сардор06.11.1994Ярим ҳимоячи“Бунёдкор”
12Абдумўминов Жаҳонгир09.02.1993Ярим ҳимоячи“Олмалиқ”
13Расулов Жавоҳирбек18.06.1993Ярим ҳимоячи“Нефтчи”
14Искандеров Жамшид16.10.1993Ярим ҳимоячи“Пахтакор”
15Машарипов Жалолиддин01.09.1993Ярим ҳимоячи“Пахтакор”
16Сергеев Игор30.04.1993Ҳужумчи“Пахтакор”
17Исоқжонов Исломек29.04.1993Ҳужумчи“Олмалиқ”
18Аюпов Темур28.03.1993Ҳужумчи“Бунёдкор”


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com