

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан 18-31 январь кунлари Туркияда ўқув-машғулот йиғинини олиб боради.
Ушбу йиғинга тўққиз нафар “Бунёдкор” футболчилари таклиф этилди. Булар: Забихилло Ўринбоев, Хуршид Ғиёсов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Акрамжон Комилов, Рустам Ашурматов, Миржамол Қосимов ва Сардор Азимов.



